• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан жойларда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Марказ-14” мавзесида жойлашган 17-уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияси (БСК) раҳбари “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунга асосан мулкдорларнинг розилик баённомасини расмийлаштирган ҳолда ушбу уйнинг ертўла қисмидаги иссиқ ва совуқ сув қувурларини алмаштириш ҳамда ертўлани санитар ҳолатга келтириш шарти билан фуқарога берилган.

Бироқ бошқарув ташкилотининг эътиборсизлиги ҳамда фуқаронинг ўзбошимча ҳаракатлари билан тегишли норматив ҳужжатларга зид равишда тегишли ташкилотларнинг рухсатини олмасдан туриб, ертўланинг ички қисмида қазиш ишлари олиб борилган ва қувурларни алмаштириш жараёнида таянч деворнинг бир қисми олиб ташланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қоида бузилиш ҳолатини амалга оширган фуқародан тушунтириш хати олинди ва иншоотни аввалги ҳолатига келтириш тўғрисида кўрсатма берилди. Белгиланган муддатда ертўла соз ҳолатга келтирилиб, деворнинг бир қисми лойиҳада назарда тутилган ҳолатга қайтарилмаса, уларга нисбатан ўрнатилган тартибда МЖтКнинг тегишли моддасига асосан маъмурий чоралар кўрилади.

Ўхшаш янгиликлар