• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Дмитрий Кулеба Украина НАТОга аъзолик бўйича ҳаракатлар режаси (MAP)сиз қўшилиши кераклигини айтди.

"Биз MAP энди аъзолик йўлидаги элемент сифатида қаралмаслиги керак деб ҳисоблаймиз. Бу эскирган механизм ва Украинага нисбатан қўлланилмаслиги керак”, — деди Кулеба.

Унинг сўзларига кўра, Киев Украинанинг НАТО аъзоси эмаслигини ва алянсга қарор қабул қила олмаслигини тушунади. "Аммо биз НАТО аъзоси бўлмаган ҳолда ҳам Eвро-Атлантика хавфсизлиги учун курашишга тўлиқ ҳаққимиз бор", деди Кулеба.

Украина вазирининг қайд этишича, Украинасиз Евроатлантика маконини ҳимоя қилиш мумкин эмас, шунинг учун Киевнинг алянсга аъзо бўлиши муқаррар.

2022-йил сентябр ойи охирида Украина президенти Владимир Зеленский Украина тезлаштирилган асосда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бераётганини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар