• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.А. фуқаро А.А.га 48 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, К.А.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда унинг автомашинаси ҳамда “Д.П.” МЧЖга қарашли дорихонадан ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 1 397 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда “Бектемир” ЙПХ постида ўтказилган тезкор тадбирда “Cobalt” русумли авто транспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Ж.М. 90 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар