• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти германиялик ярим ҳимоячи 2024 йилги Европа чемпионатидан кейин фаолиятини якунлашга қарор қилганидан кейин Тони Кроос билан суҳбати ҳақида гапирди.

“Биз бу ҳақда гаплашдик, у энг юқори савияда тугатишни хоҳлаётганига амин эди. Шу тарзда хайрлашиш идеал бўларди. Ҳар бир инсон юқори нотада тугатишни хоҳлайди, лекин кейин буни амалга ошириш учун футболчида жасорат бўлиши керак.

У хотиржам ва нима қилаётганини яхши билади. У немис ва уни фикрини ўзгартиришга мажбур қилиш жуда қийин”, — дея Анчелотти сўзларини келтиради Marca.

Кроос 2014 йилнинг июлида “Бавария”дан “Реал”га ўтган эди. Трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил этди, футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди. Transfermarkt немис футболчисини 12 миллион еврога баҳолайди, Кроос “қироллик” клуби сафида жами 463 ўйин ўтказиб, 28 гол урди ва 98 голга ассистентлик қилди.

“Реал” билан ярим ҳимоячи тўртта Испания чемпионлиги, бир марта Испания кубоги ва тўрт бора Испания Суперкубоги, шунингдек, тўрт марта Чемпионлар Лигаси бош соврини, тўрт бира УЕФА Суперкубоги ва беш бора клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар