Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бувисининг уйини бузиб ташлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Гап Ким Чен Иннинг бобоси Ким Ир Сеннинг иккинчи рафиқаси Ким Сонг Э ҳақида кетмоқда. Кўп йиллар олдин унинг ўгай ўғли Ким Чен Ир уни ўз ўғлини ҳокимиятга келтирмоқчи бўлганликда айблаб, ўрмон ва сунъий кўл билан ўралган тепаликда жойлашган, пойтахт Пхенянга "унчалик узоқ эмас, лекин яқин ҳам эмас" Ҳапжанг саройига уй қамоғига ҳукм қилган.
Уй биринчи қаватининг майдони 1,4 минг квадрат метрни ташкил этди, бу Ким Чен Иннинг уйидан уч баравар кам. Ким Сон Э 2014 йилда вафот этгунига қадар у ерда яшаган. Сунъий йўлдошдан олинган суратлар асосида КХДРнинг батафсил харитасини тузган тадқиқотчи Жейкоб Богл қўриқчилар ва бошқа ходимлар учун қаср ёки унинг ёнидаги бинодан ҳеч нарса қолмаганини қайд этди. Шу билан бирга, бу ҳудуд атрофидаги панжара кенгайган.
Боглнинг таъкидлашича, уй нима учун бузиб ташланганлиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб йўқ. Унинг сўзларига кўра, Ким Чен Ин репрессив амалдорларга тегишли бўлган мулкларни, шунингдек, ўлимидан сўнг ўз бобоси Ким Ир Сеннинг вилласини бир неча бор бузиб ташлаган. Тадқиқотчи КХДРнинг амалдаги раҳбарида бувисининг қароргоҳини сақлаш учун маблағ йўқлигини тахмин қилди. Унинг қўшимча қилишича, эҳтимол Ким Чен Ин ўзининг ҳашаматли мулкини яхшилаш ва реконструкция қилишга пул йўналтириш учун кераксиз ва эскирган уйлардан халос бўлишга қарор қилгандир.