• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда “Молиявий ёрдам” мазмунидаги фейк хабарларга ишониб қолмаслик сўралган.

“Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали “Молиявий ёрдам” номи билан тарқатилаётган “Ўзбекистон аҳолисига Президент ва ҳукумат томонидан молиявий ёрдам, ҳамда вояга етган Ўзбекистон Республикаси худудида яшовчи ҳар бир фуқарога бир марталик тўловни амалга ошириш” мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, таъкидланишича, фирибгарлар бу орқали ижтимоий тармоқларда ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқда.

Ўхшаш янгиликлар