• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши 2023 йилда бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари”нинг маркетинг ва логистика бўлими бошлиғи Умидулла Иброҳимовга таяниб, Хитойнинг Yicai Глобал нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, 523 километрлик йўналиш бўйлаб қатновчи поездлар Хитойнинг ғарбий Шинжон—Уйғур автоном вилоятидаги Қашғар шаҳридан жўнаб, Қирғизистоннинг Қорасув шаҳридан ўтиб, Ўзбекистоннинг Андижон шаҳригача етиб боради.

Иброҳимовга кўра, темир йўл Марказий Осиёнинг иқтисодий, маданий ва технологик ривожланишига ҳам ҳисса қўшади.

Ўз навбатида, Хитой лойиҳани амалга ошириш орқали Шинжон—Уйғур вилоятининг ғарбий провинцияларида инфратузилмани яхшилайди, — дейилади Sinxua хабарида.

Бундан ташқари, бу Марказий Осиё ва Каспий денгизи минтақаларида нефть соҳасини ривожлантириш ва ундан фойдаланишга ёрдам беради. Хитойга нефть импортининг янги манбаларини очади ва мамлакатнинг энергетикани ривожлантириш стратегиясини ўзгартиради.

Ўхшаш янгиликлар