• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

"Aniq.uz"га Деҳқонободликлардан мурожаат келиб тушди. Унга кўра, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жойлашган “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг тоғ-кон мажмуаси ҳудудида хавфли ер ёриқлари пайдо бўлган.

Хавотирли сигнал: “Деҳқонобод калий заводи” тоғ-кон мажмуаси ҳудудида хавфли ёриқлар пайдо бўлган (ВИДЕО)

Хавотирли сигнал: “Деҳқонобод калий заводи” тоғ-кон мажмуаси ҳудудида хавфли ёриқлар пайдо бўлган (ВИДЕО)

"Маҳаллий аҳоли “шахта” деб атайдиган мажмуанинг тепа қисмидаги ёриқ бир неча километрга чўзилган бўлиб, ҳозирда палахса кўринишда турибди. Шахтанинг ёнгинасидаги яна бир ёриқ тик чуқурликни ҳосил қилиб, пастлаб кетган. Бу ёриқнинг ёнида жорий баҳорги мавсум давомида яна қўшимча ёриқлар пайдо бўлгани шу ерда ишловчи ишчи-ходимлар, шунингдек, Хўжайипок қишлоғи аҳолисига хавфни янада ошираяпди", дейилади мурожаатда.

Мутасадди ташкилотлардан бу борада изоҳ ва ижобий ечим кутиб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар