• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.3°C
Detail image

"Барселона" бош мураббийи Хави ҳужумчи Лео Мессининг жамоага қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

"Ҳозир бундай музокараларнинг вақти эмас деб ўйлайман. У билан дўстман, баъзида гаплашиб турамиз, аммо ҳозир бу борада гапиришнинг вақти эмас. Бу Лео учун ҳам клуб учун ҳам фойдали эмас.

Бу савол бўйича шуғулланишмоқда, унинг қалин дўстиман. Аммо ҳозирги вақтда имкониятдан борича фойдаланишмоқда. Унинг қандай ўсаётганлигини кўриб турибмиз. У намуна олиш учун идеал инсон.

Келажакда Леони исталган касбда "Барселона"да кўришни истардим. Унинг қайтишидан илк навбатда хурсанд бўладиган инсон мен бўлсам керак. Бу клуб унинг бор ҳаёти. Аммо ҳозир музокаралар вақти эмас.

Бир ойдан кейин иккита соврин ютишимиз мумкин. Ҳозир Мессининг қайтиши ёки бошқа футболчи билан шартнома имзолаш борасида эмас, "Эльче", "Реал"ни ўйлашимиз керак", - деди "Барселона" устози.

Ўхшаш янгиликлар