• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

"Реал"дагилар собиқ футболчи Хаби Алонсонинг мураббийлик фаолиятини кузатиб бормоқда.

Алонсо клубни, унинг тузилиши, фалсафаси ва талабларини яхши билади. Мадрид клуби унинг қайтишини вақт масаласи деб ҳисобламоқда. Агар "қаймоқранглилар"нинг амалдаги мураббийи, шартномаси 2024 йилда якунига етадиган Карло Анчелотти жамоани тарк этса, Алонсо унинг ўрнига номзодлардан бири бўлади.

Қайд этилишича, мадридликлар бош мураббийлигига Зинедин Зидан, Рауль ва Маурисио Почеттино ҳам номзод саналади.

Ҳозирда Хаби Алонсо ўтган йилнинг октябрь ойида жамоани қабул қилиб олган "Байер"ни бошқармоқда. Жамоа Бундеслигада 16 ўйиндан сўнг 21 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар