• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда бир аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат Каттақўрғон туманининг “Андоқсой” МФЙ, Андоқсой қишлоғида содир бўлган.

2000 йилда туғилган Х.У. айни дамда Россияда бўлган эри билан жанжаллашиб, жаҳл устида боласини қийнаб, тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми "а" банди (Вояга етмаганларни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аёлнинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу оила ҳамда болалар билан ишлаш учун мутахассис психологлар жалб этилган.

Ўхшаш янгиликлар