• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Бугун Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мажлислар залида IKA Президенти Ҳайдар Фармон ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазири, IKA Биринчи Вице–Президенти Адхам Икрамовлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда IKA вице–Президентлари, қитъавий Кураш конфедерациялари ва миллий кураш федерациялари Президентлари, ҳакамлар ҳамда мураббийлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб сўзга чиққан IKA Президенти World Series Pro турнири ҳақида батафсил маълумот берди. Мазкур турнирни ташкил этишда катта ёрдам бераётган Ўзбекистон ҳукумати, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Кураш федерациясига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Дарҳақиқат, World Series Pro Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан халқаро турнирларнинг янгича форматидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган турнирда йил давомида дунёнинг барча қитъасида саралаш босқичлари бўлиб ўтди.
Қитъавий чемпионатлар сўнгида World Series Pro турнири учун эркаклар -66кг, -81кг, -90кг ва мутлоқ вазн тоифаларида аёллар -57кг, -70кг ва мутлоқ вазн тоифаларида гиламга чиқдилар.

IKA тақвим режасига асосан апрел ойида Хитойнинг Хангжау шаҳрида Осиё қитъаси,
июл ойида Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Африка қитъаси, август ойида Доминикан Республикасининг Санто-Доминго шаҳрида Панамерика қитъаси, октябр ойида Грециянинг Салоники шаҳрида Европа қитъаси саралаш босқичлари ўз ғолибларини аниқладилар.

Мусобақа низомига кўра ҳар бир қитъавий босқичда 1 ва 2 ўринни қўлга киритган спортчилар мусобақанинг финал босқичи World Series Masters турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
22 ноябр куни Тошкентда World Series финал босқичи ўз ғолибларини аниқлайди.
Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Кураш федерациялари томонидан ташкил этилаётган мазкур мусобақанинг мукофот жамғармаси 120 минг АҚШ долларини ташкил этади. Алпомиш спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган баҳсларга 28 та давлатдан 7 вазн тоифасида 56 нафар курашчилар иштирок этмоқда.
Анжуманда сўзга чиққан Ёшлар сиёсати ва спорт вазири, IKA Биринчи Президенти Адҳам Икромов барча меҳмонларни Кураш ватанида куриб турганлигида мамнун эканлиги маълум қилди.

Ўтказилаётган ҳар бир Кураш мусобақаси барча Кураш фидоийларининг заҳматли меҳнатлари эвазига ташкил этилаётганлигини эътироф этди. Ўз ўрнида World Series Pro турнирини ташкил этишда ёрдам берга Африка Кураш иттифоқи президенти Томас Дункерга, Европа Кураш конфедерацияси Президенти Мираби Илиадесга ва Панамерика Кураш иттифоқи Президенти Жаими Казановаларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Анжуман давомида 23-29 ноябр кунлари Туркманистоннинг Ашхабод шаҳрида Кураш бўйича катталар ўртасида XIV Жаҳон чемпионатига кўрилаётган тайёргарликлар бўйича ҳам маълумот берилди.

Мазкур чемпионат доирасида Халқаро Кураш ассоциациясининг навбатдаги Конгресси, сайлов ва Кураш мураббийлари ҳамда ҳакамлари учун халқаро семинарлар ўтказилади. Кураш мундиалига 60 дан ошиқ мамлакатлар Кураш федерацияларидан 500 нафарга яқин иштирокчилар ташриф буюриши кутилмоқда.

Туркманистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ўтказилаётган катта Кураш байрамига жуда юқори даражада тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Кураш баҳслари Ашхабод шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар