Ғиждувон туманида Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ва ДХХ ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида “Қорадори 2024” тезкор тадбири ўтказилди.
Унда ушбу туман фуқароси Н.Х нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда 8 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
Ашёвий далил ҳисобланган мазкур ўсимликлар ҳозир экспертизадан ўтказиш мақсадида тақдим этилган. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.