• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.1°C
Detail image

Бугундан бошлаб Канадада кичик миқдордаги кучли дори воситаларини сақлашга рухсат берувчи қонун кучга киради, дея хабар беради CBC.cа сайти.

Канада ахборот агентлигининг хабар беришича, гиёҳванд моддаларни сақлашни декриминаллаштириш лойиҳаси бир провинцияда ва тажриба режимида амалга оширилмоқда. Британия Колумбияси провинциясида 18 ёшдан ошган одамлар учун 3 йиллик тажриба лойиҳаси 2,5 граммгача кокаин, метамфетамин, МDМА ва опиоидларни (героин, фентанил ва морфин) сақлашни жиноий жавобгарликдан озод қилади. Лойиҳа 2026 йил 31 январгача ишлайди.

Британия Колумбияси коронерлари томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, 2019 йилдан 2022 йилгача вилоятда ўлимнинг 85 фоиздан ортиғи опиоид анальгетик фентанилдан фойдаланиш билан боғлиқ. Кокаин ва метамфетаминдан ўлим улуши мос равишда 44,8 ва 41,8 фоизни ташкил қилади.

Канада Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, федерал ҳукумат синов лойиҳасини унинг самарадорлигини баҳолаш учун бутун муддати давомида кузатиб боради.

Ўхшаш янгиликлар