• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Қарши туманида яшовчи 25 ёшли А.Н. ариза билан мурожаат қилиб, Швейцария давлатида яшовчи, исмини “Раяна Оливиа” деб таништирган аёл, унинг 13 млн. 236 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, А.Н. ижтимоий тармоқ орқали “Раяна Оливиа” сохта исми ортидаги шахс билан танишиб, анча муддат ёзишиб келган ва “Раяна Оливиа” ўзи тўплаган қимматбаҳо буюм ва пулларини 2 та чемадонга жойлаб, самалёт орқали жўнатиб юбораётганлигини, ўзида пул олиб қолмаганлиги сабабли, божхона тўлови учун 14 млн. сўм пулни унинг банк карта ҳисобига ташлаб беришни сўраган.

А.Н. юборилган банк карта рақамига пулларни ўтказиб берганидан сўнг, “Раяна Оливиа” номли аккаунт билан боғланолмаган ва фирибгар тузоғига тушганлигини англаган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ўзини "Раяна Оливиа" деб таништирган шахс - Тошкент вилояти, Олмалиқ туманида яшовчи 47 ёшли аёл М.К. эканлиги аниқланди.

Жиноят содир этган М.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, М.К. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар