
Исроил Фаластиндаги вазиятни тергов қилишда Халқаро жиноий суд (ICC) билан ҳамкорлик қилмайди.
Бу ҳақда Исроил ТИВ расмий вакили Лиор Бен-Дор маълум қилди, деб ёзади Хорижий нашрлар.
“Биз Халқаро жиноий суд билан ҳамкорлик қилмаймиз, чунки биз фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз ва терроризмга қарши курашамиз”, деди исроиллик дипломат.
Бен-Дорнинг сўзларига кўра, Исроил ICC тергов комиссияларига ишонмайди, чунки уларнинг кун тартиби "олдиндан маълум".