• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Қирғизистонлик жамоатчилик фаоли Болот Иброҳимов Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “24.kg” нашри Президент маъмуриятига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари бу ҳақдаги фармонни имзолаган. Унга кўра, Болот Иброҳимов Президентга коррупцияга қарши кураш бўйича маслаҳат беради.

Болот Иброҳимов 2021 йилги парламент сайловида “Эл умиди” партиясидан номзодини қўйган. У Бишкекдаги ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларинининг бузилиши ва бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги видеолари билан танилган.

Ўхшаш янгиликлар