• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Туркия президентлигига номзод ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг сайловлардаги рақиби ўз депутатлари орқали сайловолди ташвиқотини ташкил этувчи хабарлар юбориб, мамлакат сайлов қонунчилигини бузди. Бу ҳақда Haber7 материалида айтилади.

“ЧП раиси Камол Қиличдарўғли [27-май] соат 18:00 да бошланган сайлов тақиқига эътибор бермай, Халқ Республика партияси аъзоларига СМС юбориш орқали ташвиқот олиб борди”, - дейди нашр кузатувчилари. Маълум бўлишича, Қиличдарўғли матбуот хизмати Бурса шаҳри аҳолисига қишлоқ хўжалиги сиёсатидан масъул маслаҳатчиси Ўрхан Сарибал номидан СМС хабарлар юборган.

“Азиз инеголликлар, 13-Президентга овоз берганингизда Инеғолга овоз берган бўласиз. Мен Инеғолни [сайланганимдан кейин] олти ой ичида [алоҳида] вилоятга айлантираман”, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар