• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Америка компанияси Hewlett Packard Inc. (HP) Россия бозорини тарк этиши сабабли 23 миллион доллар миқдорида зарар кўрди. Бу ҳақда HP молиявий ҳисоботига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.

Эълон қилинган ҳужжатларга кўра, шахсий компьютерлар ва принтерлар ишлаб чиқарувчисининг Россия бозоридан чиқиб кетиши компанияга 1,4 миллиард рублга тушган. Ушбу миқдор шартномаларни бекор қилиш, асбоб-ускуналарни ҳисобдан чиқариш ва бошқа бир марталик харажатлар билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олади.

Қайд этилишича, 2022 молия йилида компания даромади 63 миллиард долларни ташкил этган, бу ўтган йилгидан 0,8 фоизга камдир. Шу билан бирга, компаниянинг соф фойдаси икки баравар камайди – 6,5 миллиард доллардан 3,2 миллиард долларгача.

2022 йил август ойи ўрталарида Hewlett Packard Inc. Россияда иш бутунлай тўхтаганини эълон қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар