• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +1.9°C
Detail image

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, ҳужумчи Эрлинг Холанд борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"У "Манчестер Сити" келганидан кейин жамоа жуда яхши мослашиб олди. Сафимизда ажойиб футболчилар бор. Улар янги ўйинчиларни яхши қабул қилишади. Эрлинг ва бошқа футболчилар буни дарҳол ҳис қилишди. Биз футболчига босим ўтказмаймиз, унга "гол уришинг шарт", дея айтмаймиз. Биз қиладиган ишларимизга эътибор қаратишни сўраймиз. Қолгани ўз-ўиздан келади".

Гвардиола Эрлинг Холанд ва Лионеляь Мессини ўзаро таққослади.

"Эрлинг руҳий жиҳатдан шу қадар кучлики, гол урганидан кейин иккинчисини уришни истайди, кейин эса учинчисини. Унинг самарадорлигига аҳамият беринг. Ҳаттоки Месси ҳам бу ёшда бундай натижаларга эришмаган. Ақл бовар қилмайди. Холанд қаерда ўйнамасин, доимо кўп гол урмоқда. Холанд учун хурсандмиз".

Ўхшаш янгиликлар