• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7.5°C
Detail image

Борис Писториус 21 ноябр куни эрталаб Киевга поездда етиб келди, деб хабар берди Bild шарҳловчиси Х саҳифасида. Бу Германия Мудофаа вазирлиги раҳбарининг Россия армияси кенг кўламли босқинидан кейин Украинага иккинчи ташрифидир.

Германия Мудофаа вазирлиги Писториуснинг ташрифидан мақсад Берлиннинг Украинани қўллаб-қувватлашини тасдиқлаш, деб ёзади DW. Киевда вазир Украина президенти Володимир Зеленский ва мудофаа вазири Рустем Умеров билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Борис Писториуснинг Киевга ташрифи АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Украинага келган куннинг эртасига бўлиб ўтди. Киевга етиб келган Остин АҚШ Украинани Россия агрессиясига қарши эркинлик учун курашда бугун ҳам, келажакда ҳам қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. Шу куни Пентагон Украинани янги ҳарбий пакет билан таъминлаётганини эълон қилди

Ўхшаш янгиликлар