• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 3-ноябридаги 355-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 4-июлидаги 355-сон қарорларида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасида “Таълим муассасаларининг футбол спорт тури бўйича тренерлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини 2+2 тизимида ўқитиш” юзасидан қўшма қарорга асосан футбол спорт тури бўйича тренерлари учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари старт олди.

Бу тизимнинг ўзига хос афзалликлари:
1 Ойлик малака ошириш давомида 2 ҳафталик чет элда таълим олиш имконияти мавжуд ва бу тизим Осиё Футбол Конфедерацияси тренерлик конвенсиясига мувофиқ ташкил этилганлиги алоҳида эътиборга моликдир


Шу билан биргаликда тажрибали, халқаро ҳамда миллий терма жамоа, пролига футбол тренерлари ва ҳудудларда мазкур соҳада фаолият юритаётган юқори малакали мутахассислар машғулот олиб боради.

Бир вақтнинг ўзида сертификат ҳамда "C" лицензиясига эга бўлиш имконияти ҳам мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар