• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

Францияда ўз ҳаётини миллионлаб долларларга суғурта қилган ва CОVID'га қарши вакцина олиб вафот этган бадавлат кекса парижлик тадбиркорнинг иши катта резонансга сабаб бўлди. Суғурта компанияси марҳумнинг қариндошларига пул тўлашдан бош тортди, суд эса компанияни ҳақ деб топди, деб ёзади Unser Mitteleuropa.

Шифокорлар эркакнинг ўлимига вакцина сабаб бўлганини тасдиқлашди. Шундан сўнг суғурта компанияси оилага пул тўлашдан бош тортди, чунки суғурта полисида экспериментал дори воситалари ва даволаш усуллари, жумладан, коронавирусга қарши эмлашлар қўлланилмайди.

Оила суғурта компаниясини судга берди, бироқ ютқазди. Судя экспериментал вакцинанинг ножўя таъсирлари оммага ошкор этилишини ва марҳум ўз ихтиёри билан вакцинани қабул қилганда улардан бехабарлигини даъво қила олмайди, деган қарорга келди. Суд, шунингдек, Францияда вакцинага мажбурлайдиган қонун йўқлигини таъкидлади.

"Шунинг учун унинг ўлими, аслида, ўз жонига қасд қилишдир", - деб қарор қилди суд.

Суғурта компаниясининг таъкидлашича, ўз жонига қасд қилиш, худди экспериментал дори воситасидаги ўлим каби, суғурта ҳодисаси эмас.

Ўхшаш янгиликлар