
Париж украиналик учувчиларни умумий тайёрлашга ҳисса қўшишга қодир, деди Франция ташқи ишлар вазири Кетрин Колонна.
Corriere della sera нашрига берган интервьюсида у Украина Қуролли Кучлари фақат “Францияда йўқ” F-16 самолётларини етказиб беришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
“Учувчилар ҳам керак, бунинг учун умумий асосий тайёргарлик ва махсус F-16 қирувчи самолётларини тайёрлашни фарқлаш керак. Биз умумий тайёргарликка ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин, - деди Колонна.