• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +22.6°C
Detail image

Forbes журнали «ВКонтакте» ва Telegram асосчиси Павел Дуровни Бирлашган Араб Амирликлари миллиардерлари рўйхатидан олиб ташлади. Эндиликда Дуров энг бой россияликлар рўйхатида қайд этилди.

У шу ҳафтада 17,2 млрд доллар бойлиги билан БААнинг энг бой кишиси деб қайд этилганди.

Дуров россиялик миллиардерлар рўйхатида тўққизинчи ўринга жойлашди.

Энг бой россияликлар рейтингида «Северсталь» раҳбари Алексей Мордашов турибди (29,1 млрд доллар).

Павел Дуров дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 112-ўринни эгаллаган.

У Дубайга 2017 йилда кўчиб ўтганди. Дуровнинг сўзларига кўра, унинг бу қарорга келишига Dubai Media City эркин иқтисодий ҳудудида солиқларнинг йўқлиги сабаб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар