• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +16.6°C
Detail image

“Forbes”  журнали расмий веб-сайтда 21 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилар рейтингини эълон қилди.

Рўйхатда биринчи ўринни "Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллади (183,3 миллион евро). Иккинчи ўрин "Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс (104 миллион евро), учинчи ўрин эса "Челси" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц (94 миллион евро)га насиб этди.

Шунингдек, кучли ўнталикдан "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис (88,3 миллион евро), "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс Де Лигт (86,8 миллион евро), "Боруссия" ҳужумчилари Жейдон Санчо (86,6 миллион евро) ва Эрлинг Холанд (68,3 миллион евро), "Интер" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими (66,3 миллион евро), "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен (63 миллион евро) ҳамда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Ферран Торрес (57,7 миллион евро) ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар