• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Февраль ойи автомобиль бозорида фаолликнинг пасайиши билан ажралиб турди, рўйхатдан ўтган автотранспорт воситалари сони бир ой ичида 2,5 фоизга камайди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, енгил автомобилларнинг бирламчи бозори 6,4 фоизга пасайган ҳолда сезиларли камайишни намоён этган бўлса, енгил электромобиллар савдоси 73 фоиз билан рекорд даражада ўсишни кўрсатмоқда.

Таъкидланишича, февраль ойида автомобиль бозорида фаолликнинг пасайиши қайд этилди. Бир ой давомида сотилган автотранспорт воситалари сони 123,4 мингтани ташкил этиб, жорий йилнинг январь ойига нисбатан 2,5 фоиз ва ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 3,8 фоизга камайди.

Февраль ойида сотилган енгил автомобилларининг умумий сони бир ой давомида 1,8 фоизга камайган ҳолда 116 мингтани ташкил этди. Савдо ҳажмининг сезиларли пасайиши Самарқанд – 18 фоиз, Наманган – 15 фоиз ва Фарғона – 14 фоиз вилоятларида кузатилди.

Февраль ойида бирламчи енгил автомобиллар бозорида сотувлар сезиларли даражада пасайди. Шу тариқа, бир ой давомида рўйхатга олинган енгил автомобиллар сони 6,4 фоизга камайди. 2022 йил февраль ойига нисбатан бирламчи бозордаги пасайиш 4 фоизни ташкил этди.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сегментида сезиларли пасайиш қайд этилди, масалан, бир ой давомида сотувлар 6,5 фоизга пасайди. Февраль ойида хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 5,8 фоизга камайган ҳолда 2,4 минг дона автомобилни ташкил этди. Бироқ, ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 65 фоиз сезиларли ўсиш кузатилди.

Бир ой давомида иккиламчи бозорда 92 минг дона енгил автомобиллар сотилди, бу бир ой олдингига нисбатан 0,5 фоизга камдир. Ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 0,5 фоизга ўсиш кузатилди.

Февраль ойида енгил электромобиллар сотуви 746 донани ташкил этди, бу январь ойига нисбатан 73 фоизга кўпроқ. Энг кўп электромобиллар Тошкент шаҳрида – 549 дона, Тошкент - 70 дона ва Фарғона вилоятлари - 27 дона сотилган. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан электромобиллар савдоси 99 фоизга ошди.

Агар бир ой давомида бирламчи бозорда электромобиллар сотуви январь ойи ҳолатига кўра 2,3 баравар ўсиб, 617 донани ташкил этган бўлса, иккиламчи бозорда сотувлар 22 фоизга камайиб, 129 донага тўғри келди.

Ўхшаш янгиликлар