• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Фарғона вилояти Бешариқ туманилик М.Н. исмли аёлнинг яшаш хонадонига номаълум шахс келиб, унга тез кунда набирали бўлишини айтиб, фолбинлик амалларини қилади. Унинг ишончига кириб, умумий нархи 4 миллион 500 минг сўмлик тилло тақинчоқлари ва 50 минг сўм пулини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Чув тушганлигини билгач ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида яшовчи С.Ч. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ўхшаш янгиликлар