• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image

Фарғона вилояти Риштон тумани «Хуррамобод» маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган пахта тозалаш заводида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 6 декабрь куни соат 03:27 да Риштон тумани «Хуррамобод» МФЙ, Хуррамобод қишлоғида жойлашган пахта тозалаш заводининг тайёр маҳсулотлар сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:33 да етиб бориб, соат 03:41 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 07:00 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар