• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 11 май куни каннабис гиёҳванд моддасини парваришлаб келаётган шахс аниқланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон тумани ИИБ ТЕҚКБ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Қудаш» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро П.Ю.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, томорқасида 60 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар