• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар О.Н. ва А.У. фуқаро Н.Х. ва Ш.Х.нинг ишончига кириб, уларни қўшни Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасаларидан бирига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бериш эвазига жами 22,5 млн сўм ва 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликларини аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. фуқаро М.Т.ни қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетнинг тиббиёт йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар