• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Европа кенгаши президенти Шарль Мишелнинг Қирғизистонга расмий ташрифи бошланди.

Шарль Мишель президент Садир Жапаров билан музокаралар чоғида Бишкек Брюсселнинг энергетика соҳасида ёрдамига ишониши мумкинлигини айтди.

“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга тайёр эканлигингиздан мамнунмиз. Сиз Брюссел ёрдамига ишонишингиз мумкин, чунки биз бу йўналишда жаҳон аренасида етакчимиз”, деб ишонтирди Мишель.

Европа Кенгаши раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки бу соҳага сармоя киритишга тайёрлигини билдирди.

Жапаров, ўз навбатида, Европа Иттифоқининг Бишкек ва минтақага бўлган эътибори шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшимча туртки беришини таъкидлади.

Бишкек ва Брюссель ўртасида янги келишув матни юзасидан музокаралар 2017 йилдан бери давом этмоқда. Янги ҳужжат 1999 йилдаги ҳамкорлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги амалдаги келишув ўрнини босиши мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар