• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +12.9°C
Detail image

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторидаги шифохоналарни бомбардимон қилиш орқали яҳудий давлати аҳолиси ўртасида обрў-эътиборни тиклашга уринаётганини айтди. Бу ҳақда у вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг маълум қилди.

"Нетаняху касалхоналар, ибодатхоналар ва мактабларни бомбардимон қилиш орқали Исроил халқи орасида ўзининг йўқолган обрўсини тиклашга ҳаракат қилмоқда", - деди Туркия президенти.

Унинг сўзларига кўра, анклавдаги деярли барча шифохоналар ё вайрон бўлган, шикастланган ёки яроқсиз ҳолга келган.

"Биз барчамиз Ал-Аҳли ва Ал-Шифа шифохоналарида содир бўлган ваҳшийликларни кузатдик ва Исроилнинг бу шифохоналар ҳақидаги баёнотлари мутлақо ёлғон эканини тушундик”, — деди Эрдўған.

Ўхшаш янгиликлар