• 11212.97
  • 11622.24
  • 183.62
weather Тошкент: +8°C
Detail image

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама "Энг яхши ҳикоячи" номинациясида "Эмми" мукофотини қўлга киритди. Обама "Дунёнинг энг яхши миллий боғлари" ҳужжатли сериалини овозлаштириш жараёнида иштирок этган.

Сериал Netflix платформасига жойлаштирилган. Барак Обама нуфузли мукофотга "Мўъжизалар дунёси" эпизодидаги роли учун муносиб деб топилган.

Обамага тегишли бўлган "Higher Ground Productions" компанияси сериалга продюсерлик қилган бўлиб, у 5 қисмдан иборат.

Мазкур лойиҳа АҚШ, Индонезия, Кения, Чили ва бошқа мамлакатларда жойлашган миллий боғлар табиати ҳақида суратга олинган.

Бу собиқ президентнинг медиа йўналишидаги биринчи мукофоти эмас. Сиёсатчи ўз вақтида "Отамнинг орзулари" ва "Умид жасорати" мемуар аудиокитоблари учун "Грэмми" мукофотини ҳам қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар