• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.M” МЧЖ раҳбари М.М. “Ахмад Яссавий” МФЙда жойлашган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 495,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан туман ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Янгидархон” МФЙда яшовчи фуқаро Б.А. яшаш хонадонида иссиқхона ташкил этиб, уни ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 358,5 млн сўм табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.S” хусусий корхонаси иш юритувчиси В.М. корхонага қарашли умумий овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 270,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “R.K” МЧЖ раҳбари Ш.М. умумий овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 127,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар