• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда тадбиркор М.Ж. ва “Ўз.” АК Хоразм филиали масъул шахслари туман телекоммуникациялар боғламаси биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 149,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.S.” МЧЖ раҳбари Ў.Э. Бухоро шаҳар “Алпомиш” кўчасида жойлашган қуруқ қурилиш қоришмаси ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб, жами 109,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар