• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.1°C
Detail image

АОКАда Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди.

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар доирасида 1 001 та корхонадаги давлат улушлари оммавий савдога чиқарилади.

Шунингдек, 1 046 та кўчмас мулк объектларини оммавий савдоларга қўйилади.

Шу билан бирга, янги киритилган ўзгартиришларга кўра, объектларни сотишга тайёрлаш муддати 80 кундан 48 кунга қисқартирилади ҳамда 2 минг квадрат метргача бўлган объектларни фуқароларнинг буюртмаси асосида тўғридан-тўғри савдога чиқаришга рухсат берилади.

Яна бир муҳим жиҳат, 40 та корхонанинг акция пакетлари билан “битта акция – битта лот” тамойили асосида халқ IPOсини ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар