• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +16.6°C
Detail image

“Forbes Real-Time” рейтингига кўра, Amazon компаниясининг акциялари беш фоизга пастлаган дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг бойлиги бир кунда тўққиз миллиард долларга камайди.

Қайд этилишича, эндиликда 4.63 фоизга камайган Безоснинг капитали 184,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шунингдек, бошқа миллиардерлар ҳам пулларининг бир қисмини йўқотишган. Акциялари деярли беш фоизга пасайиб кетган Facebook раҳбари Марк Цукерберг бир кунда 5,3 миллиард доллар йўқотган. Tesla бош директори Илон Маскнинг бойлиги эса 1,6 миллиард долларга камайган ва ҳозирда 93.2 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Аввалроқ, дунёдаги энг бой етти кишининг умумий бойлиги АҚШ сайловларидан кейинги биринчи кунда 33 миллиард долларга ўсгани маълум бўлган эди.

Таъкидланишича, Америка фонд бозорида сайловлар фонида ўсиш ҳолати кузатилган. Бу жараёнда энг катта фойда олганлар эса техник гигантлар бўлишганди.

Ўхшаш янгиликлар