• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +18.9°C
Detail image

Жаҳон фонд бозорларидаги қулаш оқибатида чоршанба куни дунёдаги энг бадавлат 10 нафар миллиардернинг умумий бойлиги 33,8 млрд долларга камайди. Бу Forbes Real-Time рейтинги маълумотларида акс этган.

Маълумотга кўра, натижада Facebook асосчиси Марк Цукерберг бойлиги 100 млрд доллардан ортиқ инсонлар рўйхатидан чиқиб кетди, инвестор Уоррен Баффет эса дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида еттинчи ўринга тушди. Forbes Real-Time маълумотлари бўйича дунёнинг энг бадавлат 10 нафар миллиардери бойлиги қуйидагича камайган:

 Amazon раҳбари Жефф Безос: йўқотиш 6,7 млрд, бойлиги — 186,3 млрд доллар;

 Louis Vuitton Moët Hennessy президенти Бернар Арно: йўқотиш 4,7 млрд, бойлиги — 115,1 млрд доллар;

 Microsoft асосчиси Билл Гейтс: йўқотиш 2 млрд, бойлиги — 112,7 млрд доллар;

 Facebook бош директори Марк Цукерберг: йўқотиш 5,7 млрд, бойлиги — 98,4 млрд доллар;

 Tesla асосчиси Илон Маск: йўқотиш 3,5 млрд, бойлиги — 90,3 млрд доллар;

 Reliance Industries эгаси Мукеш Амбани: йўқотиш 550 млн, бойлиги — 77,4 млрд доллар;

 Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет: йўқотиш 2,2 млрд, бойлиги — 76 млрд доллар;

 Oracle асосчиси Ларри Элисон: йўқотиш 1,9 млрд, бойлиги — 73,9 млрд доллар;

 Microsoft собиқ раҳбари Стив Балмер: йўқотиш 3 млрд, бойлиги — 69,7 млрд доллар;

 Google асосчиси Ларри Пейж: йўқотиш 3,5 млрд, бойлиги — 67,7 млрд доллар.

 Сентябрда дунёнинг энг бадавлат кишилари бойлиги бир кунда 23 млрд долларга камайганди.

Ўхшаш янгиликлар