• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

24 ёшли туркиялик Румайса Гелги дунёдаги энг бўйи узун аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Айни пайтда унинг бўйи 215,16 см.ни ташкил этади.

Қизнинг бўйини ғайритабиий равишда ўсиши Уавер синдроми деб номланувчи кам учрайдиган ирсий касаллик билан боғлиқ. Шу боис у ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга мажбур. Шунга қарамай, Гелги махсус восита ёрдамида қисқа сайрларга чиқиб туради.

Гелги унинг рекордчи сифатида қайд этилиши кам сонли касалликлар муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратилишига ёрдам беришидан умидвор.

«Ўз потенциалингизни билинг ва бор кучингиз билан ҳаракат қилинг шунда ҳар қандай камчиликни устунликка айлантиришингиз мумкин», дейди Гелги.

Ўхшаш янгиликлар