• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп АҚШ расмийларини Россия ҳақида ёлғон гапиришда айблади, деб ёзади «РИА Новости».

Агентлик маълумотларига кўра, Аризона штатининг Флоренция шаҳрида ўз тарафдорларининг митингида Трамп бу ёлғон унинг маъмурияти ишига халақит берганини айтган. «Энг қийин давлат бу АҚШ. Бизда бу сохталарни яратган ақлдан озган одамлар бор: «Россия, Россия, Россия». Ҳаммаси уйдирма, ҳаммаси яратилган», — деди АҚШнинг собиқ раҳбари. У худди шу схема ўзига нисбатан қўлланилганини таъкидлаб, уни Москва билан алоқадаликда айблади. 2016 йилги президентлик сайловларидан сўнг мамлакат расмийлари Трампнинг Россия билан муносабатлари ва унинг овоз бериш натижаларига аралашуви юзасидан текширув бошлади.

Ўхшаш янгиликлар