• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

1 май ҳолатига муддатли депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 19,3%ни ташкил этган. Чакана депозитлар ўртача ставкаси 0,3 фоиз бандига қимматлаб, 20,8%га етган, бу ўтган йилнинг августидан буён энг юқори кўрсаткич.

Корпоратив депозитлар эса 1,6 фоиз бандига қимматлаб, 17,9%ни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич депозитлар ставкалари эълон қилиб борилаётган 2013 йилдан буён энг баланд миқдор ҳисобланади.

Маълумот учун, май ойида тижорат банклари аҳоли учун 25%гача, юридик шахслар учун 22%гача ставкада депозитлар таклиф эта бошлашган.

Депозитлар нархининг ошиши баробарида кредитлар ставкалари ҳам кўтарила бошлаган ва 22,9% (+0,3%)ни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг майидан буён энг юқори кўрсаткич.

Депозит ва кредитлар нархининг кўтарилиши асосан талаб ошиб бораётган вазиятда таклиф етарли эмаслиги важидан юз бермоқда. Банкларнинг хорижий манбаларга чиқиш имкониятлари фоизлар ортиб кетгани сабабли чекланган, давлат фондлари билан боғлиқ манбаларда эса иқтисодий ўсиш сустлашиб бораётгани фонида дефицит юзага келган.

Ўхшаш янгиликлар