• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

"Телеграм"даги "Отабек Артиков" каналида эълон қилинган видеода Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқхона бўлимида ҳашаротлар борлиги акс этган.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

"Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимлари билан мазкур бўлим хоналарида ҳашаротларни бартараф этиш чора-тадбирлари амалга оширилди. Хусусан, палаталарга ҳамда бўлим залларига беморлар ҳамда уларнинг фарзандлари учун умуман хавфсиз ҳисобланган, ҳашаротларни йўқотиш учун мўлжалланган электр мосламалари ўрнатилди. Беморларнинг бўлимдаги ошхонага чиқиб овқатланиш тартиби назоратга олинди.

Бўлимда санитария аҳволи бўйича камчиликларга йўл қўйган ходимларга интизомий жазо чоралари белгиланди.

Совуқ мавсум якунланганидан кейин бўлимларда белгиланган тартибда кенг кўламдаги дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини амалга ошириш режалаштирилди", дейилади маълумотда.

Ўхшаш янгиликлар