• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Бухоро шаҳрида ижарадаги уйида фоҳишахона ташкил қилган 32 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳарнинг “Гулчорбоғ” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Й.С. икки нафар мижозга енгил табиатли Х.Г. исмли аёлни топиб бериб, уларнинг жинсий алоқа қилишлари учун ўзи ижарада яшаётган хонадонидан жой ажратиб берган. Аёл бунинг учун улардан 300 минг сўм пул олган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар