• 10554.34
  • 12837.24
  • 143.43
weather Тошкент: -8.3°C
Detail image

АҚШ президентининг фикрича, ниқоб тақиш кўплаб инсонларнинг ҳаётини қутқаришга ёрдам бериши мумкин.

АҚШ президенти Жо Байден америкаликларни кенг миқёсдаги эмлаш режасига қарамасдан 2021 йил давомида ниқоб тақишга чақирди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

У бошқалардан ҳаттоки уч метр масофада бўлса ҳам ниқоб тақишини таъкидлади. Байденнинг фикрича, бу кўплаб инсонларнинг ҳаётини қутқаришга ёрдам бериши мумкин.

78 ёшли Байден 21 декабрда Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланганди. У ўшанда ҳамюртларига намуна бўлиш ва вакцинанинг хавфсизлигини кўрсатиш учун шундай қилганини айтганди.

11 январ куни Байден вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилди.

манба:кун.уз

Ўхшаш янгиликлар