• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

«Барселона» яримҳимоячиси Ансу Фати операция қилинмаслигини тасдиқлади.

«Ансу Фати чап сон мушакларидан олган жароҳатидан тикланиш учун консерватив муоалажадан ўтади», — дейилади Каталония клуби баёнотида.

Аввалроқ «Барселона» шифокорлари футболчига операцияни маслаҳат беришгани, бироқ футболчи бунга рози бўлмагани хабар қилинганди.

Агар Фати операцияга рози бўлганида, 4-6 ойни ўтказиб юборган бўларди. Консерватив даволаш билан тикланиш муддати анча қисқароқ — 6-8 ҳафтагача.

19 ёшли вингер бу мавсумда Ла Лигада 5та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар