• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти, агар амалдаги бош мураббий Хави Эрнандес мавсум охирида жамоани тарк этишга қарор қилса, жамоанинг янги бош мураббийи лавозимига устувор номзод ким бўлишини аниқлади.

"Sport" нашри хабарига кўра, раҳбарият ўзининг собиқ футболчиси, ҳозирда "Барселона" ўринбосарлари жамоасини бошқараётган Рафаэль Маркесни асосий номзод деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ "кўк-анорранглилар" бир қатор хорижий мутахассисларга қизиқиш билдирган эди. Томас Тухель, Юрген Клопп, Роберто де Дзерби, Ханс-Дитер Флик ва бошқалар шу рўйхатга киради.

Ўхшаш янгиликлар