• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасида Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бир гуруҳ санъаткорлар иштирокида давра суҳбати ўтказди. Унда санъатдаги муаммоли вазиятлар, савиясиз ижод, айрим хонандаларнинг ахлоқсиз видеолар ҳақида кескин фикрлар айтилди.

— Бир пайтлар устозлар яратиб кетган санъат билан мақтанишни биламиз. Ўрни келганда ўша санъатни асрай олиш ҳам қўлимиздан келмади. Ёзиш, гапириш ҳамманинг қўлидан келади. Аммо кўчада биров тамаки қолдиғини ерга ташлаётганда “Кечирасан оғайни, ердан яралганмиз ва унга қайтамиз. Ташлаганингни ол”, деёлмаймиз. Ғайридин давлатларида эса одамлар бунга бефарқ эмас.
Концертдан кейин “Халқлар дўстлиги” санъат саройининг залини кўриб бўлмайди. Ҳатто, санъаткорлар ўтирадиган жой ҳам бўш пластмас идишларга тўла бўлади. Япон футболчилари ўйиндан кейин ҳамма ерни йиғиштириб, чиқиндиларни йиғиб, таъзим билан майдондан чиқиб кетади. Нега бизда ана ўшандан маданият йўқ, — дейди Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов.

У санъаткорларнинг савиясиз ижод намуналари ва саҳнада айтилаётган “ялонғоч гап”ларни ҳам кескин танқид қилди.

Баҳодир Аҳмедов санъаткорларга: "Аллоҳнинг уйига ибодатга бориб, ўзингни видеога олиб, реклама қиласан? Қандай қилиб?" (ВИДЕО)

Фото: “Дарё”

— Байрам ўтказилгандан кейин санъаткорларнинг ўзи “Яна эски қўшиқни олиб чиқишди”, деб гап қилишади. Ижод бўлмаганидан кейин нима қилиш керак?! Шоир йўқми? Шунча китоблар, шеърлар бор. Ёки у бу ким Алишер Навоийнинг ғазалларини яшириб қўйганми? Мантиғи йўқ қўшиқларни айтиб туриб ақллилик қилиш керак эмас. Менталитетга хос, ота-оналар билан ўтириб мазза қилиб эшитадиган қўшиқларни айтиш вақти келмадими? Саҳна ялонғоч гапларни айтиб кулдирадиган ёки ўйнайдиган жой эмас, — дейди вазир ўринбосари.

Давра суҳбатида Умра сафарига бориб, ибодатини халққа кўз-кўз қилаётган баъзи санъаткорлар ҳам кескин танқид остига олинди.

Баҳодир Аҳмедов санъаткорларга: "Аллоҳнинг уйига ибодатга бориб, ўзингни видеога олиб, реклама қиласан? Қандай қилиб?" (ВИДЕО)

Фото: “Дарё”

— Аллоҳнинг уйига бориб, ибодатингизни қилинг. Расмга олиб, ўзингизни реклама қилиш билан машғул бўлиб қолманг. Аллоҳим эшикларини очибди, ўша ерга бориш насиб этибди. Бу имконятдан тўғри фойдаланиш, ибодатни кўнгилдагидек адо этиш керак. Аммо баъзи санъаткорлар бундан ҳам ўз мақсадида фойдаланяпти, — дейди вазир ўринбосари.

Бундан ташқари, Баҳодир Аҳмедов раҳбарлар тайинловидан норози бўлаётган ва вазирлик ишини кенг жамоатчилик билан муҳокама қилаётган баъзи санъаткорлар ҳақида ҳам ўз мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Баҳодир Аҳмедов санъаткорларга: "Аллоҳнинг уйига ибодатга бориб, ўзингни видеога олиб, реклама қиласан? Қандай қилиб?" (ВИДЕО)

Фото: “Дарё”

— Озодбек Назарбековга раҳбарлик нега керак? Бугун ҳам тўртта ерга баннерини илиб, 20 кун концерт берса ҳам зал томошабин билан тўлади. Ҳар куни Тожикистон ёки бошқа қўшни республикалардан концерт қилиш бўйича таклифлар келади. Бу инсон санъатга бефарқ бўлмагани учун раҳбарлик курсисида ўтирибди. Вазирлик ишини жамоатчилик билан муҳокама қилаётган инсонлар марҳамат, бир кун шу курсида ўтириб, оғирлигини ҳис қилиб кўрсин. Мана ҳозир, 7 та театрга раҳбар керак, ким боради? Ижодкорларга таклиф қилсак, “Қўйинг, керак эмас, бошоғриқ, тинчгина ижодимни қилиб юрай”, дейди. Аммо ёзиб-чизиш, орқадан гап қилишни билишади.
Бир йили ёш санъаткор Ёдгор Садиевнинг гапини айтиб чиққанди. “Сен аввал ўша инсоннинг ёшига кир, иккита ролинг билан халқнинг кўнглидан жой ол”, деганман. Жаҳли чиққанда ҳамма қаттиқ гапириб юборади. Раҳбар ҳам оддий одам, у ҳам камчиликлардан ҳоли эмас, — дейди вазир ўринбосари Баҳодир Аҳмедов.

Ўхшаш янгиликлар