• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Северодонецкдаги “Азот” кимё корхонаси ҳудуди россиялик ҳарбийлар ва ўзини ўзи эълон қилган республикалар жангчилари назоратига ўтди, тинч аҳоли ҳамон заводнинг бомба бошпаналарида қолмоқда, деди тан олинмаган ЛНР вакили Андрей Марочко.

Унинг сўзларига кўра, “ҳозир у ерда [Азот заводида] миналар тозаланмоқда, барча ертўлалар текширилмоқда, ҳудуд тозаланмоқда”.

Россиянинг расмий вакиллари бу маълумотга изоҳ бермади. "Азот" Северодонецкдаги Украина ҳарбийларининг сўнгги таянчи бўлиб қолганди.

Шанба куни маҳаллий ҳокимият бир неча ойлик жанглардан сўнг Украина қўшинлари шаҳардан чекинганини хабар қилди.

Ўхшаш янгиликлар