Австрия канцлери Карл Нехаммер Вена Украина бўйича музокаралар учун платформа тақдим этишга тайёрлигини айтди.
Бу ҳақда канцлер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
"Биз Россия президентининг Украина билан тинчлик музокаралари учун очиқлиги ҳақидаги баёнотларини эътиборга олдик, ҳар қандай музокаралар ҳеч қандай шартларсиз ва тенг шароитларда ўтиши керак ва Австрия халқаро ҳуқуққа асосланган адолатли ва мустаҳкам тинчликни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлади" - деб ёзади сиёсатчи.